Лорд Паттен Хитойни коронавирус инқирозидан “мушакларини кўрсатиб қўйиш учун” фойдаланишда айблади

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено от admin
0 Просмотры
Британия сиёсатчиси Лорд Паттен Хитойни коронавирус инқирозидан “мушакларини кўрсатиб қўйишда” фойдаланишда айблаб чиқди
Би-би-сининг таҳлилий дастури “Newsnight” билан суҳбатда Лорд Паттен Хитойни коронавирус баҳонасида “кеккайиб” қолганин кескин танқид қилди.
Крис Паттен Британиянинг таниқли сиёсий арбобларидан саналади.
У Гонгконгдаги сўнгги Британия губернатори эди.

Лорд Паттен: Бу коммунист ҳукумат дунёда ҳамма инқирозга қарши кураш билан банд бўлиб қолган бир пайтда ундан ўз мушакларини кўрсатиб қўйиш ва савдо, Тайван ёки Гонгконг бўладими – бошқа соҳаларга зўравонлик қилиш учун фойдаланди
Менимча, бу одамларга Хитой билан тескари бўлиб қолишни истамаслигимиз, лекин Хитой ўзини безбетларча тутаётган бир пайтда, унинг масаласини биргаликда ҳал қилишни хоҳлашимизни тушунтириб қўйди.
Би-би-си, Newsnight: Ўйлашимча, биз доим бу мамлакат ёки коммунистик партия шафқатсиз бўлгани, фуқароларининг инсон ҳуқуқларини топтагани, Гонгконгдаги демократик эркинликлар ҳаракатидан нафратлангани, этник озчиликларни қамоққа ташлаганини билиб келганмиз. Нега бу масала дунёнинг кўзи очилишида биринчи бўлиши керак?
Лорд Паттен: Аввало, бизда Хитойнинг ўзини тутиши борасида ўтмишдан қолган янглиш қараш бор, деб ўйлайман. Менимча, энди одамлар Хитой коммунистик партияси дунёдаги либерал демократияга нисбатан жиддий хавф солаётганини англамоқда.
Иккинчидан, Хитойнинг ўз кучини кўрсатиб қўйиш усули бизга унинг зўравонлик қилишда қанчалик олғир эканини эслатиб қўйди, лекин бу йўл адоғида ҳеч қандай ёруғлик йўқ. Хитой доим бизга агар у билан бирга бўлсак, катта бойликка эришишимизни ваъда қилади, лекин бу аслида бир томонлама савдо, холос.
Улар ўзлари пул қилишига ишонадиган нарсаларга сармоя киритади холос.
Би-би-си, Newsnight: Девид Кемерон ва Осборн ҳукумати “олтин аср” дея олқишлаган Ҳуавеи билан ош-қатиқ эди. Ўша даврлар аҳмоқона бўлган, деб ўйлайсизми?
Лорд Паттен: Менимча, у давр ўтди ва у қайта бошланмаслиги керак, деб ўйлайман. Ўйлашимча, савдо бўладими ё хавфсизлик ёки бошқа соҳа – ҳукуматнинг Хитой билан муносабатимизни қайта кўриб чиқиш ва бу муносабатдан нима олишимиз ҳамда Хитой олдида нимани бой беришимиз борасидаги жиддий қарашларни ўрганиб чиқишга ундашимиз зарур.
Биз муштарак манфаат ва мақсадларимиз бўлган бошқа мамлакатлар билан бундай масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш учун ишлашимиз лозим. Партияларда ишлаётган одамлар Хитойдаги асл вазиятдан бохабар бўлиши ва Гонгконгдаги муаммоларга нисбатан масъулият кўрсатишимиз зарурлигини ёдда тутишларини истар эдим. Ҳамон дунё билан муносабатимизда ахлоқий мажбуриятимиз бўлиши лозим.
Би-би-си, Newsnight: Хитой ўз ҳудудида ҳуқуқларни топтаган вақт кўз юмиб турганимиз ва пандемия ҳамда иқтисодиёт томонларга таъсир ўтказгандан сўнггина бундай жавоб билан чиқаётганимиз ҳақиқат эмасми?
Лорд Паттен: Менимча, бу ҳақиқат. Биз Шинжонда юз бераётган воқеаларни қораламадик, хитойликларнинг Гонгконг устидан кўпроқ назорат ўрнатиши, у ердаги қонун устуворлиги, эркинликларга путур етказишига қўйиб бердик. Гонгконг пандемияга қарши самарали курашаётганини сабабларидан бири ҳам эркинликдир. Бу Тайванга ҳам тааллуқли.
Би-би-си, Newsnight Гонгконгнинг сўнгги губернатори ўлароқ коммунистик партия билан ишлашингизга тўғри келган. Ўша вақтга боқиб, уларнинг ҳаддидан ошишига қўйиб берганман, деб ўйлайсизми?
Лорд Паттен: Си Жингпинг етакчилигида кескин бурилиш рўй берди, деб ўйлайман. 1997 йилдан сўнг ўн-ўн икки йил давомида аҳвол яхши эди. Бироқ у раҳбар бўлганидан бери партия кўпроқ назоратга эга бўлди. Менимча, бу мутлақо бошқа коммунист раҳбарият ва у назоратни қўлдан бой беришга тоқат қилмайди.
Би-би-си, Newsnight Агар Хитойга ишониб бўлмаса, Трамп етакчилигидаги Америка ундан яхшироқми?
Лорд Паттен: Афсуски, Трамп президент Си Жингпингга йўл очиб берди. Унинг бошқа мамлакатлар билан яхши алоқа ўрнатиши ёки Германиядан тортиб Япониягача бўлган дўстларига нисбатан душманлиги Хитойнинг давлатларни битта-битта йўқотишини осонлаштирди.
Би-би-си, Newsnight Ҳақиқатга тик боқиш, деганда нимани назарда тутдингиз?
Лорд Паттен: Бу улар қоидаларни ўз йўналишига оғдиришини англатади. Биз бу қоидаларни ўйиндан чиқариб ташлашимиз шарт. Биз Жаҳон Савдо Ташкилоти ва бошқа ташкилотларда биргаликда уларга қарши ишлашимиз зарур. Ҳозир қилаётганларимиз улар учун важлар яратиб бермоқда. Биз ўзимизни ҳаммаси бир кечада юз бергандек тутаяпмиз. Австралия Бош вазири коронавирус қандай тарқалганини текширилишини исташини билдирганда, хитойликлар қўл урган биринчи иш арпа бўладими ёки гўшт – Австралиядан товарлар сотиб олишни тўхтатиб қўйиш таҳдиди бўлди. Биз Австралия қилмоқчи бўлган иш ҳаммамизнинг манфаатимизга мос бўлганини айтишимиз лозим. Ва биз Хитойнинг ўзини бундай тутишини хоҳламаймиз.

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Категория
Dragon lord обзор

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.
Яндекс.Метрика